Тўра Боболовнинг навбатдаги тадбиркорлар қабули бўлиб ўтди

Сурхондарё вилояти ҳокимлигида хусусий сектор вакилларини ўйлантираётган муаммоларни ҳал этиш ҳамда янги истиқболли ғояларини қўллаб-қувватлаш мақсадида навбатдаги “Тадбиркорлар қабули” ўтказилди.

Қабулда вилоятимиз шаҳар ва туманларидан 21 нафар тадбиркор ўзини қийнаётган масалалар бўйича вилоят ҳокимига мурожаат қилди. Мурожаатларнинг асосий қисми тижорат банкларидан кредит олиш, қурилишга рухсат бериш ва бошқа масалалар билан боғлиқ бўлди.

Қабул давомида тадбиркорлардан тушган мурожаатларнинг 7 таси жойида ҳал этилган бўлса, ечими маълум вақт талаб этадиган 14 та масалалар бўйича туман ҳокимлари ҳамда тегишли мутасаддиларига аниқ вазифалар юклатилди. Барча мурожаатларнинг ижроси вилоят ҳокими томонидан назоратга олинди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.