Тараққиёт стратегияси:

Сурхондарё вилоятидаги йирик “Тўпаланг ГЭС” модернизация қилиниб, унинг қуввати 175 МВтга етказилади

Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегиясида юртимизда “яшил” энергетика соҳасини келгусида янада ривожлантиришга алоҳида эътибор берилган.

Шу мақсадда, янги қурилаётган ва модернизация қилинаётган гидроэлектр станцияларни ўз вақтида фойдаланишга топшириш юзасидан қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Сурхондарё вилоятида жорий йилда фойдаланишга топширилиши режалаштирилган, ишлаб чиқариш қуввати юқори бўлган “Тўпаланг ГЭС” да модернизация ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

ГЭС фаолияти учун ҳар бирининг қуввати 72,5 МВт бўлган 2 та гидроагрегатлар ўрнатилади. Модернизациядан сўнг ГЭСнинг умумий қуввати 175 МВтга етказилади. Мазкур модернизация ишлари Россиянинг “Силовые машины” компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.