Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Новшаҳарда ёшлар ўртасида "Вилоят ҳокими кубоги" учун спорт мусобақаси бўлиб ўтди

Ангор туманининг “Новшахар” маҳалласида "Вилоят ҳокими кубоги" учун ёшлар ўртасида  “Заковат” ва “Ёш китобхон” интелектуал ўйинлари ҳамда спортнинг футбол, волейбол турлари бўйича мусобақа бўлиб ўтди.

Тақдирлаш маросими кўтаринки руҳда ташкил этилиб, унда жанговар техникалар ва қурол-яроғлар кўргазмаси, фахрий қоровулнинг кўргазмали чиқишлари ҳамда ҳарбий оркестр жамоасининг ватанпарварлик руҳидаги куй ва қўшиқлари йиғилганларда кўтаринкилик бағишлади.

Тадбирда вилоят ҳокими Тўра Боболов, Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари М. Хожиматов, Жaнуби-ғaрбий мaхсус ҳaрбий округи қўшинлари қўминдони генерaл-мaйор З.Иминов, ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Мусобақада совринли ўринларни қўлга киритган ғолиб жамоаларга вилоят ҳокими томонидан медал, эсдалик совғалар ҳамда пул мукофотлари топширилди.

Шаҳар ва туманларда ёшлар ўртасида "Вилоят ҳокими кубоги" учун спорт мусобақалари давом этмоқда.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.