Вилоятда оғир ҳудудлар тоифасига киритилган 195 та маҳаллаларда олиб борилаётган ишлар натижадорлиги муҳокама қилинди

Бугун, 15 февраль куни вилоят ҳокимлигида видеоселектор тарзида навбатдаги Ҳокимлик соати йиғилиши ўтказилди. Унда вилоят, шаҳар ва туманлар секторлари раҳбарлари, ҳокимлик аппарати масъул ходимлари, алоқадор бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди. Йиғилишни вилоят ҳокими Тўра Боболов бошқариб борди.

Дастлаб оғир ҳудудлар тоифасига киритилган 195 та маҳаллаларда олиб борилаётган ишлар натижадорлиги муҳокама қилинди. Шундан сўнг, вилоятда қишлоқ хўжалиги, Давлат активларини хусусийлаштириш ва бўш турган объектлардан самарали фойдаланиш, "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар аҳволи танқидий муҳокама қилинди.

Вилоят раҳбари ушбу йўналишларда хато ва камчиликларга йўл қўйган масъулларга тегишли тартибда огоҳлантириш бериб, уларни бартараф этиш бўйича муддат белгилади.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.