Тўра Боболовнинг навбатдаги тадбиркорлар қабули бўлиб ўтди
Сурхондарё вилояти ҳокимлигида хусусий сектор вакилларининг муаммоларини ҳал этиш ҳамда янги истиқболли ғояларини қўллаб-қувватлаш мақсадида навбатдаги “Тадбиркорлар қабули” ўтказилди.
Қабулда вилоятимиз шаҳар ва туманларидан 24 нафар тадбиркор ўзини қийнаётган масалалар бўйича вилоят ҳокимига мурожаат қилди. Мурожаатларнинг асосий қисми тижорат банкларидан кредит олиш, қурилишга рухсат бериш ва бошқа масалалар билан боғлиқ бўлди.
- Ижара тўловини тўлай олмаганлигим сабабли, тадбиркорлик фаолиятимни қўллаб-қувватлашни сўраб вилоят ҳокимимизга мурожаат қилдим. Мурожаатим шу ернинг ўзида ижобий ҳал бўлди. Бунчалик тез ҳал этилишини кутмаган эдим, -дейди тадбиркорлардан бири Шахло Ишиева.
Қабулда тадбиркорлардан тушган мурожаатларнинг 8 таси жойида ҳал этилган бўлса, ечими маълум вақт талаб этадиган 16 та масалалар бўйича туман ҳокимлари ҳамда тегишли мутасаддиларига аниқ вазифалар юклатилди.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz