Вилоятда халқ таълими ҳамда мактабгача таълим тизими танқидий муҳокама қилинди

Бугун, 16 февраль куни вилоят ҳокимлигида видеоселектор тарзида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда вилоят, шаҳар ва туманлар секторлари раҳбарлари, ҳокимлик аппаратидаги масъул ходимлари, алоқадор бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди. Йиғилишни вилоят ҳокими Тўра Боболов бошқариб борди.

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 7 февраль куни вилоят ҳокими раҳбарлигидаги йиғилишда шаҳар ва туман масъулларига ҳудудлардаги асосий мактабга яқин масофада жойлашган филиалларни ёпиш ва шароити етарли бўлган, талабга жавоб берадиган мактаб филиалларига ҳуқуқий мақом бериш борасида ишларни ташкил этиш бўйича топшириқ берилган эди.

 Йиғилишда вилоят ҳокими томонидан белгиланган муддат ўтган бўлсада, мазкур ишларни якунига етказмаган туманлар санаб ўтилди. Ушбу туманлар ҳокимларига қатъий огоҳлантириш берилиб, уч кунлик муддатда ишларни якунига етказиш вазифаси қўйилди.

Шундан сўнг, ҳудудларда мактабгача таълим қамровни ошириш борасидаги ишлар таълил қилинди. Таъкидланишича, Бойсун, Олтинсой, Қизириқ  ва Жарқўрғон туманларида давлат хусусий шерикчилик асосидаги нодавлат мактабгача ташкилоти ташкил этиш бўйича тижорат банклари томонидан имтиёзли кредитлар ажратилган бўлишига қарамасдан ушбу ишлар якунига етказилмаган. Вилоят ҳокими мазкур ишларни назоратга олиб, якунига етказиш бўйича масъулларга тегишли топшириқ берди.

 

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.