Сурхондарёда ҳафта янги раҳбар кадрларни таништирув билан бошланди

Сурхондарё вилояти ҳокимлигида бўлиб ўтган йиғилишда вилоят молия бош бошқармаси бошлиғи лавозимига Жуманазар Нормўминов тайинлангани маълум қилинди.

Меҳнат фаолиятини 2002 йил Жарқўрғон туманидаги “Исмоилтепа” фермер хўжалигида ишчиликдан бошлаган Ж. Нормўминов кўп йиллар банк-молия соҳасида турли вазифаларда ишлаган. У 2018 йилдан буён Сурхондарё вилояти ҳокимлиги молия бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасида хизмат қилаётган эди. 

Шу пайтгача Шеробод тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаётган Азамат Хўжамқулов вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди. А.Хўжамқулов филолог, молия-иқтисодчи ва ташқи иқтисодий алоқалар мутахассисликларига эга.

Шунингдек, “Сурхондарё сув таъминоти” масъулияти чекланган жамияти директори лавозимида Ҳасан Сафоев иш бошлади. Тайинловга қадар Х.Сафаев “Сурхондарё минтақавий пахта терминали” масъулияти чекланган жамияти директори вазифасида фаолият юритаётган эди. 
 

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, 
ЎзА

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.