Кутубхоначилар учун семинар-тренинг ташкил этилди
Бугун вилоят ахборот-кутубхона марказида “Аҳолига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни сифат жиҳатдан янада ривожлантириш” мавзусида семинар ўтказилди. Унда вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи З.Тўраев, вилоят, туманлар ахборот-кутубхона марказлари раҳбарлари, масъул ходимлари иштирок этди.
Термиз шаҳрида Адиб Собир Термизий номидаги вилоят, 13 та туманда биттадан ахборот-кутубхона маркази фаолият юритаётган бўлиб, китоб фонди 720 минг нусхани ташкил этади. 320 нафар ходим китобхонларга хизмат кўрсатиш, фондларни тўлдириш ва сақлаш, мутолаа маданиятини ошириш ва тарғиб қилиш билан шуғулланиб келмоқда.
Семинарда ахборот-кутубхона хизматлари кўрсатиш учун сифат жиҳатидан қулай шароитлар яратиш, ўз ахборот-ресурсларини яратиш ва сифатли тўлдириб бориш масалаларида сўз юритилди. Ўзаро тажриба алмашиш, кутубхоначиларнинг амалий кўникмаси ва касбий маҳоратини янада оширишга оид тақдимотлар ўтказилди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz