Тўра Боболов мурожаатчи аёлнинг ижарада яшаётганини билиб қолгач, унга ихчам уй қуриб беришга ваъда қилди
Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Қизириқ туманидаги 23-мактабда аҳоли билан мулоқот қилиб, уларни ўйлантираётган муаммоларни тинглади.
Ўртага ташланган масалалар ечимини секторлар, мутасадди ташкилот ва идоралар раҳбарлари билан биргаликда излади.
Мамлакатимизда раҳбарларнинг халқ ичига кириб, уларнинг муаммоларини тинглаётгани, қувончу ташвишларига шерик бўлаётгани халқимизнинг обод ва фаровон ҳаётини таъминлашга кўмаклашаётир. Ҳудудда юзага келган ижтимоий муаммолар ечини топмоқда. Жумладан, Такия маҳалласида яшайдиган Холида Атамуродованинг уч фарзанди бор. Турмуш ўртоғи ҳам, ўзи ҳам вақтинча ишсиз. Қабул чоғида Х.Атамуродова томарқасида иссиқхона барпо этиб, зироат етиштиришда ёрдам сўради.
Бу масала мутасадди раҳбарлар иштирокида атрофлича муҳокама этилгач, субсидия асосида мўъжазгина иссиқхона қуриб бериладиган бўлди.
Зартепалик Г.Аллаёрова уч фарзандни тарбиялаб, камолга етказмоқда. Турмушидан ажрашган. У анчадан буён турли пишириқ тайёрлаб сотишни режалаштираётгани бироқ, электр печ олишга амалий ёрдам сўради.
Вилоят ҳокими мурожаатчи аёл тайёрлайдиган маҳсулотини қаерда сотишни мўлжаллаётгани ва харидорлари билан қизиқди. Суҳбат чоғида унинг ижарада яшаётгани маълум бўлди.
Мана, оддий қишлоқ аёли, деди вилоят раҳбари.Йўлдан ўтаётган бўлса беcосдан эшитиб, келган. Муаммоларини тўлиқ айтишни ўзига ор билаяпти. Ийманиб, ижарада яшаётганини ҳам айтмаётир. Бу мурожаатингизни қаноатлантирамиз. Ихчамгина уй ҳам қуриб берамиз. Наврўз байрамини ўз уйингизда кутиб оласиз.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz