Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Навбатдаги ҳокимлик соати: тайинловлар, танқидий муҳокама ва қатъий топшириқлар

Бугун, 9 март куни вилоят ҳокимлигида видеоселектор тарзида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда вилоят, шаҳар ва туманлар секторлари раҳбарлари, ҳокимлик аппаратидаги масъул ходимлари, алоқадор бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди. Йиғилишни вилоят ҳокими Тўра Боболов бошқариб борди.

Дастлаб ташкилий масала кўрилди. Унда Хидирова Зулхумор Абдирашидовна вилоят ҳокими ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи ловозимига, Шокиров Шавкатжон  Юлдошалиевич вилоят ҳокимлиги туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича котибият мудири лавозимига тайинланганлиги маълум қилинди.

Шундан сўнг, вилоятда "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида баҳор мавсумида дарахтларни экиш ва парваришлаш ишларини ташкил этиш ҳолати ишчи гуруҳнинг ўрганиш хулосаси асосида вилоят ҳокими Тўра Боболов томонидан танқидий муҳокама қилинди. Масъуллар огоҳлантирилиб, санаб ўтилган камчиликларни қисқа мудатда бартараф этиш ва ишларни самарали ташкил этиш бўйича тегишли тавсия ва топшириқлар берилди.  

Йиғилишда ёшларга оид давлат сиёсатининг жойлардаги ижроси ҳамда вилоят, шаҳар ва туманларда Наврўз байрами умумхалқ сайилларини, “Бойсун баҳори” халқаро фольклор фестивалини кўтарингки руҳда ўтказиш юзасидан тайёргарлик ҳолати ҳам муҳокама қилинди.

Жойларда  оммавий тадбирларни ташкил этишда, аввало тозалик ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва тартибни муҳофаза қилишга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланиб, бу борада ҳам масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди. 

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.