Ўксик қалбларга қувонч улашиб...

Бугун, 8-март Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Сариосиё туманидаги  Фарход "Мурувват" ногиронлар учун аёллар интернат уйида бўлди.

У ерда истиқомат қилаётган 300 нафар аёллар ва уларга хизмат кўрсатаётган 183 нафар хотин-қизларни байрам билан табриклаб, эсдалик совғалари топширди.

Вилоят ҳокими хотин-қизларни байрам билан табриклар экан, жамиятдаги барча аёллар давлатимиз эътибори ва ғамхўрлигида эканлигини таъкидлади. Ўз ўрнида, беморларга хизмат кўрсатаётган ҳамшираларга миннатдорлик изҳор этди.

Мурувват уйида байрам дастурхони ёзилиб, даволанувчилар учун туман маданият бўлими томонидан концерт дастури намойиш этилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.