Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Сурхондарё вилояти ҳудудий “Яшил ҳудуд” давлат унитар корхонасига директор тайинланди

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раисининг тегишли буйруғиги асосан, Муродов Мухиддин Назарович Сурхондарё вилояти ҳудудий “Яшил ҳудуд” давлат унитар корхонаси директори лавозимига тайинланди.

М.Муродов 1964 йилда Шўрчи туманида туғилган. 1992 йилда Термиз давлат университетини, 2000 йилда Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги ўқув муносабатлари институтини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – агробиолог, ҳисобчи-иқтисодчи.

М.Муродов 2020 йилдан буён Сурхондарё вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.