ЯНГИ ТАЙИНЛОВ
Сурхондарё вилояти ҳокимининг қарорига асосан, Назаров Бахром Абдуллаевич вилоят ҳокимининг молия - иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари котибияти мудири лавозимига тайинланди.
Б.Назаров 1977 йилда Термиз туманида туғилган. 1999 йилда Термиз давлат университетини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – иқтисодчи.
Меҳнат фаолияти давомида у Термиз ижтимоий-иқтисодий касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси, Термиз тумани ҳокимлиги бош мутахассиси, Термиз тумани “Пахтаобод” қишлоқ фуқаролар йиғини раиси, Сурхондарё вилоят иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бош бошқармаси бўлим бошлиғи лавозимларида ишлаган.
Б.Назаров шу кунгача Сурхондарё вилояти Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси ҳудудий ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва таҳлил қилиш йиғма бўлими бошлиғи вазифасида фаолият юритаётган эди.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz