Сурхондарё вилояти Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармасига бошлиқ тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг тегишли буйруғига асосан, Таиров Фаррух Саломович Сурхондарё вилояти Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Фаррух Таиров 1980 йилда Денов туманида туғилган. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар академиясини 2002 йилда бакалавр, 2004 йилда магистр йўналишлари бўйича тугатган. Мутахассислиги – ҳуқуқшунос. Ҳарбий унвони – полковник.
Фаррух Таиров меҳнат фаолияти давомида Сурхондарё вилояти ИИБ Жиноят қидирув ва терроризмга қарши курашиш бошқармасида масъул лавозимларда, Узун ва Сариосиё туманларида ички ишлар бўлими бошлиғи, шунингдек, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.
У 2021 йилдан то шу кунгача Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосари – маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz
3 изоҳ