Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Сурхондарё вилояти спортни ривожлантириш бош бошқармасига янги бошлиқ тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирининг тегишли буйруғиги асосан, Арабов Абдумуталип Мухамадиевич Сурхондарё вилояти спортни ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

А.Арабов 1968 йилда Жарқўрғон туманида туғилган. 1995 йилда Термиз давлат университетини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – жисмоний тарбия ва жисмоний маданият.

Меҳнат фаолияти давомида Термиз педагогика коллежи, Жарқўрғон спорт коллежи, вилоят ўрта махсус касб-ҳунар таълим бошқармаси, “Ватанпарвар” ташкилотининг вилоят кенгаши, вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармасида масъул лавозимларда ишлаган.

А.Арабов шу кунгача Сурхондарё вилояти Туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

3 изоҳ

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.