Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Сурхондарё вилояти спортни ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғига ўринбосар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирининг тегишли буйруғиги асосан, Хурсанов Бахтиёр Нурқобилович Сурхондарё вилояти спортни ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Б.Хурсанов 1969 йилда Термиз туманида туғилган. 1992 йилда Тошкент давлат аграр университети, 2004 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги - иқтисодчи, молиячи.

Меҳнат фаолияти давомида вилоят молия бошқармаси бошлиғи, Ангор тумани ҳокими, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари, вилоят Бандлик бош бошқармаси бошлиғи, вилоят ҳокимлиги Молия бош бошқармаси бошлиғи лавозимларда ишлаган.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.