Сурхондарё вилояти делегацияси Тожикистонда Наврўз байрами тадбирларида иштирок этди

Тожикистон ва Ўзбекистонни нафақат яқин қўшничилик алоқалари  бирлаштириб туради, балки қадим қадриятлар ҳам икки мамлакат халқларини янада яқинлаштиради.

Вилоят ҳокими ўринбосарлари бошчилигидаги делегация Тожикистоннинг Хатлон вилояти,  Ҳисор ва Турсунзода шаҳарларида бўлишди. Ташрифдан мақсад қўшни давлатда нишонланаётган Наврўз тантаналарида иштирок этиш, икки давлат ўртасидаги дўстлик, қадриятлар муштараклигини янада бардавом этишдан иборатдир.

Воҳамиз делегация аъзолари Тожикистоннинг диққатга сазовор жойларида ҳам бўлишиб, қўшни давлатда амалга оширилаётган ислоҳотлар билан яқиндан танишишди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.