Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Халқаро улоқ-кўпкари мусобақасини маҳаллий жамоалар бошлаб берди

Ўзбекистон Миллий гвардияси ҳузуридаги Қорабайир отлари маҳорат мактабида Сурхондарё вилоятида ўтказилаётган халқаро улоқ-кўпкари мусобақасининг қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Унда хорижлик ва мамлакатимиз чавандозлари жамоаларининг майдонга тушиши қуръа ташлаш йўли билан очиқ, ошкора аниқлаб олинди. 

Маросим якунига кўра, мусобақанинг саралаш босқичини «Ўзбекистон-1» ва Ўзбекистон Миллий гвардияси ҳузуридаги Қорабайир отлари маҳорат мактаби жамоалари бошлаб берди.  

Президентимизнинг 2021 йил «Сурхондарё вилоятида қорабайир зотли отларни етиштириш ва оммалаштириш ҳамда от спорти турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги қарори ижроси доирасида ташкил этилган халқаро турнир Термиз туманида жойлашган Миллий гвардия ҳузуридаги Қорабайир отлари маҳорат мактаби майдонида бўлиб ўтмоқда. Турнир низомига мувофиқ, беллашувнинг бошланиши олдидан барча жамоаларга мусобақанинг тартиб-таомиллари тушунтирилди. 

Иштирокчилар ҳамда мухлисларга ҳакамлар ва жамоалар аъзолари таништирилди. Оқсоқоллар кўпкарининг юқори савияда ўтишига омад тилаб, дуога қўл очди. Айни пайтда жамоалар ўртасидаги саралаш босқичи қизғин давом этмоқда. Эртага халқаро турнирнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади. Шундан сўнг энг эпчил, энг абжир чавандозлар ярим финал ҳамда финал мусобақаларида иштирок этади ва ғолиб жамоалар аниқланади.  

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ,  ЎзА 

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.