Ангорда “Уч авлод учрашуви" бўлиб ўтди
Куни кеча Ангор туманида вилоятимизнинг шаҳар ва туманларидан келган нуроний отахон ва онахонлар, меҳнат фахрийлари ва ёшларнинг уч авлод учрашуви бўлиб ўтди.
Тадбирда Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида сўнгги йилларда ислоҳотлар шиддат билан авж олгани, иқтисодиётни эркинлаштиришда салмоқли натижаларга эришилгани, очиқлик сиёсатига дадил қадам ташланганлиги алоҳида таъкидланди. Шунингдек, Ўзбекистон дунёга қайта бағрини очганлиги, қўшниларимиз, ривожланган давлатлар билан яқин дўст бўлганлигимиз, энг муҳими, чекка ҳудудларда, хусусан воҳамизда ҳам йирик лойиҳаларга хорижий инвестициялар жалб этилаётгани эътироф этилди.
Самимий мулоқотларда тинч ва хотиржам ҳаётимиз, фаровон кунларимизга шукроналик тилга олинди. Бир пиёла чой устида давом этган тадбирда санъаткорларнинг қўшиқлари завқу шавқ улашди.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz