Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон ўртасида транспорт-логистика соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама этилмоқда

Мамлакатимизнинг ташқи иқтисодий алоқаларини ривожлантириш ва ташқи савдо ҳажмини оширишда халқаро бозорларга чиқиш учун логистика муаммоларини муваффақиятли ҳал этиш муҳим омил саналади. Хусусан, денгиз портларига чиқиш ҳамда бу йўналишда қулай транспорт коридорларини яратиш Ўзбекистон учун стратегик вазифа.

Шу нуқтаи назардан давлатимиз раҳбари ташаббуслари билан ушбу йўналишдаги саъйи-ҳаракатларни ривожлантириш масаласига алоҳида аҳамият қаратилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 4 март куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Имрон Хон билан бўлиб ўтган музокараларда транспорт-логистика соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш муҳимлигини таъкидлаганди.

Айнан мазкур йўналишда ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, қўшни давлатлар билан транспорт йўлакларини янада диверсификация қилиш, мамлакатимизнинг транзит салоҳиятини ошириш, юкларни транзит қилиш тартибини соддалаштириш учун қўшимча қулай шарт-шароитларни яратиш бўйича белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан тегишли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси экспорт ва импорт юкларининг Шарқий Осиё давлатларидан узлуксиз логистикасини ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси, Афғонистон Ислом Республикаси ва Покистон Ислом Республикасининг йирик транспорт-логистика компаниялари, Халқаро автомобиль ташувчилари уюшмаси ҳамда транспорт ва божхона идоралари вакиллари иштирокида 26-27 март кунлари Термиз шаҳрида транспорт масалалари бўйича уч томонлама ишчи гуруҳ учрашуви бўлиб ўтмоқда.

Учрашувда Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон давлатлари ҳудуди бўйлаб автомобиль транспортида халқаро юк ташувлари жараёнида юзага келаётган муаммолар ва уларни ҳал этиш масалалари муҳокама этилмоқда.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.