Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Юқори натижаларга эришган ёш боксчилар ва уларнинг ота-оналарига эсдалик совғалари топширилди

Сессия олдидан спортнинг бокс тури бўйича юқори натижаларга эришган сурхондарёлик спортчилар ва уларнинг оила аъзоларига вилоят ҳокими Тўра Боболов томонидан эсдалик совғалари топширилди. Булар:

Абдумуродов Дилшод Абдуқаххорович - Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси, 2022 йил 20-30 январь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган У-22 Осиё чемпионатининг олтин медаль соҳиби (Термиз шаҳар);

Нортожиев Хўжаназар Шерали ўғли - Ёшлар ўртасида икки карра Ўзбекистон чемпиони, 2022 йил 28 февраль – 16 март кунлари Иорданияда ёшлар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида 1-ўринни эгаллаб олтин медаль соҳиби бўлган, Осиё чемпиони (Термиз туман);

Тохирова Мухлиса Нуршодовна - Ёшлар ўртасида уч карра Ўзбекистон чемпиони, 2022 йил 28 февраль – 16 март кунлари Иорданияда ёшлар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида 2-ўрин эгаллаб, кумуш медаль соҳибаси бўлган (Шўрчи тумани);

Бекова Дилфуза Абдуманнон қизи - Ёшлар ўртасида икки карра Ўзбекистон чемпиони 2022 йил 20-30 январь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган У-22 Осиё чемпионатининг бронза медали соҳиби, чемпиони, 2021 йил Польшада ёшлар ўртасида ўтказилган Жаҳон чемпионатида бронза медаль соҳибаси бўлган (Жарқўрғон тумани)

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.