Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Олий мактабда тантанали диплом топшириш маросими бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 31 март куни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик Олий мактабида (кейинги ўринларда – Олий мактаб), Бизнесни бошқариш (Мастер оф Бусинесс Администратион – МБА), Лойиҳа бошқаруви (Прожеcт Манагемент - ПМ), Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ташкил этиш (Бизнес инновациялар ва тадбиркорлик) магистратура мутахассисликлари бўйича диплом топшириш маросими тантанали равишда ва байрамона руҳда ўтказилди.

Маросимда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Олий мактаб раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар, битирувчиларнинг яқинлари ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Маданий–маърифий тадбир Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси билан бошланди. Маросимни Олий мактаб директор ўринбосари – Пҳ.Д. Баҳром Холбаев кириш сўзи билан очиб берди.

Узоқ, машаққатли ва айни дамда шарафли илм йўлини босиб ўтган 64 нафар магистратура босқичи битирувчиларига ҳаётларидаги муҳим босқичлардан бири муваффақиятли якунлангани билан табриклаб, барчаларига келгуси ишларида улкан зафарлар тилади.

Тадбир тантанали диплом топшириш, мусиқий танаффус ва умумий фотосессия билан якунланди.

Омад ёр бўлсин Сизларга, Олий мактаб битирувчи магистрлари!

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.