Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
1 апрель куни Термиз давлат университетида олийгоҳ ректори А. Марахимов, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи директори Б. Ҳасанов, директорнинг илмий ишлар бўйича ўринбосари М. Зикруллаев, Сурхондарё вилояти ҳокими ўринбосари, вилоят туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи Ж. Тўраев ва бир гуруҳ масъуллар иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Университет тузилмасидаги «Қатағон қурбонлари хотираси» музейида ташкил этилган учрашувда «Янги Ўзбекистон – учинчи ренессанс пойдевори » шиори остида тарихийлик ва даврийлик кесимида музей фаолиятини янада такомиллаштириш, экспонатларни тубдан янгилаш бўйича таклифлар билдирилди.

 ТерДУ ректори А.Марахимов томонидан Термиз давлат университетида мутахассислардан иборат ишчи гуруҳ ташкил этилиши, уларнинг тезкор ва самарали фаолият олиб боришлари учун барча зарур шарт-шароитлар яратилиши маълум қилинди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.