Бойсун ва Шеробод туманларида 90 ўринли боғча фойдаланишга топширилди
Таълим ташкилотларининг очилишига бағишланган тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари, вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи, туманлар ҳокимлари, сектор раҳбарлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллар, нуронийлар ва ота-оналар иштирок этишди.
(ҳттпс://т.ме/ахборот_хизмати/12426)Шеробод тумани Чуқуркўл маҳалласида енгил конструкция асосида қурилган 38-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотининг фойдаланишга топширилиши натижасида маҳалладаги 3-7 ёшгача бўлган 499 нафар болаларнинг 120 нафари қамраб олинди. Жумладан, 90 нафари куни узайтирилган, 30 нафари қисқа гуруҳларга қабул қилинди. Янги давлат мактабгача таълим ташкилотида 19 нафар маҳаллий аҳоли вакиллари ишга қабул қилинди.
Бойсун туманининг Тўда маҳалласида енгил конструкция асосида қурилиб, фойдаланишга топширилган давлат мактабгача таълим ташкилотида маҳалладаги 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган мавжуд 178 нафар болаларнинг 150 нафари куни узайтирилган ҳамда қисқа гуруҳларга қамраб олинди.
Вилоятда 3-7 ёшгача бўлган болаларни мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олиш бўйича ишлар тизимли равишда давом эттирилмоқда.
#МТМ
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz