Сариосиёда замонавий “Ёшлар боғи” барпо этилди
Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги “Мирзо Улуғбек” маҳалласи ҳудудида сенатор Абдуғани Сангинов ташаббуси билан 3.0 гектар майдонда “Ёшлар боғи” барпо этилди.
Ёшлар боғи таркибида:
болалар ўйингоҳи;
50 ўринли кинотеатр;
замонавий мусиқали фаввора;
ахборот кутубхона маркази;
сунъий кўл;
2 та кафе (овқатланиш мажмуалари);
автотураргоҳ ўрин олган.
Боғнинг фойдаланилишига топширилишига бағишланган тадбирда вилоят ҳокими Тўра Боболов, вилоят секторлар раҳбарлари, шаҳар ва туманлар ҳокимлари, нуронийлар, фаоллар, ёшлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Тадбирда вилоят ҳокими сўзга чиқиб, туман аҳлини кўркам боғ очилиши билан табриклади ҳамда ташаббускорларга ўз миннатдорчилигини билдирди.
Ёшлар боғининг 18 000 кв. метр ер майдонида “Яшил макон” лойиҳаси доирасида Туркия давлатидан келтирилган 800 дан ортиқ манзарали дарахтлар ва 20 000 мингдан ортиқ анвойи гуллар кўчатлари экилиб, яшил ҳудуд ташкил этилди.
Ёшлар боғи марказида жойлашган кутубхонада 38 мингдан зиёд китоблар, 52 мингдан ортиқ электрон китоблар мавжуд бўлиб, маърифат маскани замонавий ўқув зали, катта ҳажмдаги ЛЕД-монитор ва бепул Интернет билан таъминланган. Замонавий кутубхона бир вақтнинг ўзида 120 нафар, кун давомида эса 600 дан ортиқ китобхонга тўлақонли хизмат кўрсатиш имкониятига эга.
Лойиҳа доирасида 20 та янги иш ўрни ташкил этилди.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz