Вилоятда ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш борасидаги ишлар танқидий муҳокама қилинди
Бугун, 4 апрель куни вилоят ҳокимлигида видеоселектор тарзида навбатдаги Ҳокимлик соати йиғилиши ўтказилди. Унда вилоят, шаҳар ва туманлар секторлари раҳбарлари, ҳокимлик аппарати масъул ходимлари, (https://t.me/axborot_xizmati/12492) алоқадор бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди. Йиғилишни вилоят ҳокими Тўра Боболов бошқариб борди.
Дастлаб вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликларида ижро интизоми ҳолати кўриб чиқилди. Шундан сўнг “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда корхона ва ташкилотлар томонидан 2021 йил якуни ва 2022 йил биринчи чораги бўйича статистик ҳисоботларнинг топширилиши аҳволи муҳокама қилинди.
Йиғилишда шунингдек, Президентимизнинг “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотларида ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг вилоятдаги ижроси ҳам муҳокама қилинди. Таъкидланишича, айрим туман ҳокимликларида ахборот хизматига етарли шароит яратиб берилмаган. Айрим бошқарма ва ташкилотларда ахборот хизмати фаолияти самарали йўлга қўйилмаган. Бу эса очиқликни таъминлаш, жойларда амалга оширилаётган ўзгаришларни аҳолига етказишда сусткашликка замин яратмоқда.
Вилоят ҳокими ўрганишлар натижасида соҳалардаги йўл қўйилган хато ва камчиликларни санаб ўтиб, уларни бартараф этиш бўйича масъулларга муддат белгилади.
Шундан сўнг, фаолиятида муаммолари бўлган тадбиркорлар билан вилоят ҳокимининг навбатдаги «Тадбиркорлар қабули» бўлиб ўтди.
Қабулда вилоятимиз шаҳар ва туманларидан 15 нафар тадбиркор ўзини қийнаётган масалалар бўйича вилоят ҳокимига мурожаат қилди. Мурожаатларнинг асосий қисми тижорат банкларидан кредит олиш ва бошқа соҳаларга оид масалалар билан боғлиқ бўлди.
Қабулда қатнашган тадбиркорларнинг 2 нафарининг мурожаати жойида ҳал этилган бўлса, ечими маълум вақт талаб этиладиган 13 та масала бўйича алоқадор ташкилотларга топшириқлар берилди.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz