Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Аввал хабар берганимиздек (https://t.me/axborot_xizmati/12532), бугун вилоят ҳокими Тўра Боболов мавжуд 721 та маҳаллада фаолият юритаётган ёшлар етакчилари билан овозли чат орқали мулоқот ўтказди.

Термиз туманидаги Учқизил маҳалласининг ёшлар етакчиси Дилмурод Тожиев "Учқизил" кўлида ёшлар ўртасида Байдаркада сузиш (эшкакли қайиқ) спорт турини ташкил этиш таклифини берди. Вилоят ҳокими ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлаб, таклифни амалга ошириш бўйича масъулларга тегишли кўрсатма берди.

Очиқ, эркин ва самимий руҳда ўтган мулоқотда ёшларнинг 20 га яқин таклифлари тингланиб, ташаббуслари қўллаб-қувватланди.

Вилоят ҳокими томонидан бу каби мулоқотлар доимий тарзда ўтказилиши, ёшларнинг таклиф ва ташаббуслари қўллаб-қувватланиб борилиши таъкидланди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.