“Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловининг ташкилий – ҳуқуқий асослари” мавзусида семинар ўтказилмоқда.

Семинарда Сенат комиссияси раиси Толибжон Мадумаров, Марказий сайлов комиссияси аъзоси Суяржон Қурбонқулов, фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи вилоят, шунингдек, Термиз шаҳар, Ангор, Бандихон, Бойсун, Жарқўрғон, Қизириқ, Қумқўрғон, Музработ, Термиз, Шеробод ва Шўрчи туманлари комиссиялари аъзолари, ушбу ҳудудлардаги маҳаллаларда ташкил этилган ишчи гуруҳлар раислари иштирок этмоқда.

Семинарда “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти, сайловнинг ташкилий – ҳуқуқий асослари, сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзод кўрсатиш тартиби ҳақида тушунтиришлар берилмоқда.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.