Сурхондарё вилоятидаги таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар

Халқ таълими вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан таълим муассасалари рўйхати тасдиқланди

Ушбу рўйхатга Сурхондарё вилоятидан 122 та мактаб киритилган. Жумладан,

▪️ Ангор т. – 42, 16, 39, 14;

▪️ Бандихон т. – 8, 39, 17, 22, 28;

▪️ Бойсун т. – 61, 16, 11, 40, 17, 23, 59;

▪️ Денов т. – 58, 37, 92, 97, 53, 48, 76, 2, 60, 94, 61, 59, 57, 63;

▪️ Жарқўрғон т. – 53, 64, 60, 54, 5, 58;

▪️ Музработ т. – 48, 49, 54, 6, 46, 35, 3, 56;

▪️ Олтинсой т. – 20, 68, 54, 24, 36, 64, 49, 43, 4, 35, 27, 19, 62, 51, 37, 38, 21, 66, 65;

▪️ Сариосиё т. – 23, 60, 29, 82, 61, 8, 56, 13, 73, 33, 71;

▪️ Узун т. – 53, 10, 27, 57, 15, 9, 56, 39;

▪️ Термиз т. – 29;

▪️ Шеробод т. –35, 53, 6, 13, 72, 61, 39, 63, 44, 21, 19, 26, 36, 20, 30;

▪️ Шўрчи т. – 4, 60, 70, 13, 53, 68, 40, 17;

▪️ Қизириқ т. – 37, 26, 22, 31, 38, 24, 21, 48;

▪️ Қумқўрғон т. – 10, 11, 41, 39, 17, 65, 62, 78-сонли мактаблар.

Таълим даражаси юқори бўлмаган ушбу мактабларга малакали педагогларни жалб этиш орқали таълим сифатини ошириш  мақсад қилинган бўлиб, уларда дарс бериш учун бошқа ҳудудлардан жалб қилинган олий ва биринчи тоифага эга ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига 100 фоиз (бир маъмурий бирлик доирасида  50 фоиз) махсус устамалар белгиланади.

2022-2023 ўқув йилида таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларга бошқа ҳудудлардан педагоглар бориб ишлашлари учун жорий йилнинг 15 май кунидан бошлаб электрон платформа (Ustozfondi.uz) орқали рўйхатдан ўтишлари талаб этилади.

1 изоҳ

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.