Президент Ислом цивилизацияси маркази билан танишгач, Олмазор туманидаги "Университет" маҳалласида бўлди.
Айни пайтда бу ерда видеоселектор йиғилиши ўтмоқда.
“Ушбу қутлуғ ойда Аллоҳнинг марҳамати билан, бутун ер юзига барака ва яхшиликлар ёғилади. Сабр-қаноат ва хайр-саховатли ишлар учун кўп-кўп савоблар ёзилади.
Муборак Қуръони каримда ҳам “Яхшиликнинг мукофоти фақат яхшиликдир”, деб таъкидланган.
Умуман, кўп минг йиллик қадриятларимиз ва муқаддас динимиз шарофати билан нафақат Рамазон ойида, балки бутун йил давомида, ҳар куни меҳр-мурувват ва саховат кўрсатиш, сабрли ва аҳил бўлиш халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган.
Хусусан, пандемия даврида “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати мамлакатимиз бўйлаб кенг тарқалиб, эл-юртимиз эҳтиёжмандларга беғараз ёрдам бергани, қийинчилик ва синовларни баҳамжиҳат енгиб ўтгани бунинг ёрқин мисолидир”, деди Президент.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz