Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Сурхондарёда кўзи ожиз болалар учун ихтисослашган мактаб-интернати фойдаланишга топширилди

Сурхондарё вилояти Ангор туманида 14 млрд. сўм маблағ эвазига барча қулайликларга эга бўлган 180 ўринли вилоят кўзи ожиз болалар учун ихтисослашган мактаб-интернати қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Махсус мактаб интернатида замонавий дизайн асосида замон талабига жавоб берадиган 2 та информатика,  10 та роботатехника, кутубхона, маданият зали, психолог, тиббиёт ва изолятор хонаси, 16 та ўқув ва фан хоналари, 1 та технология ва 1 та сартарошхона, болалар спорт майдони мавжуд.

Ўқувчиларга қулай шароит яратиш мақсадида 3 та бинодан иборат 150 ўринли шинам ётоқхоналар, 150 ўринли ошхона, ўқитувчилар хонаси, ёшлар етакчиси хонаси, психолог, дефектолог ҳамда маъмурий-бошқарув хоналари ташкил этилди.

Ўқувчиларга касб-ҳунар сирларини ўргатиш мақсадида замонавий ва зарурий шарт-шароитлар билан жиҳозланган дурадгорлик ва чилангарлик, пойафзал тузатиш, сантехника жиҳозлари, электр жиҳозларини созлаш, тикувчилик, зардўзлик, лойиҳалаш ва дизайнерлик, эркаклар ва аёллар сартарошлиги, ҳамширалик ишини ўргатишга ихтисослаштирилган махсус хоналар ташкил этилган.

Махсус мактаб интернатининг фойдаланишга топширилишига бағишланган тантанали маросимда вилоят, туман ҳокимлиги ҳамда Халқ таълими бошқармаси масъуллари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари ва ёшлар иштирок этди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.