“Бойсун баҳори” халқаро фольклор фестивалида 100 дан зиёд ўтовлар ўрнатилади

Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 7 февралдаги “Бойсун баҳори” халқаро фольклор фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорига мувофиқ шу йилнинг 7-8 май кунлари бўлиб ўтадиган “Бойсун баҳори” халқаро фольклор фестивалига қизғин ҳозирлик кўрилмоқда.

Тайёргарлик жараёнлари билан танишиш мақсадида Бойсун туманининг Паданг кенгликларига Ўзбекистон Республикаси бош вазирнинг ўринбосари — туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов ташриф буюрди.

Фестивал ўтказиладиган асосий саҳнада тажрибали сценарист ва режиссёрлар, балетмейстрлар, саҳна рассомлари ва дизайнерлар, ижодий жамоалар таклифларини ўзида мужассам этган тадбир лойиҳасининг тақдимоти бўлиб ўтди. Унда вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимларининг тегишли ўринбосарлари, алоқадор бошқарма бошлиқлари ҳамда туман масъуллари иштирок этди.

- Фестивал доирасида миллий созлар ва либослар, ҳунармандчилик буюмлари, тасвирий ва амалий санъат асарлари кўргазмалари, дроншоулар, этноспорт беллашувлари, улоқ-кўпкари, кураш мусобақалари ва бошқа миллий тадбирлар ўтказилади, - дейди Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Ўзбекистон халқ артисти Рустам Ҳамидов. - Таниқли санъаткорлар ҳамда фолклор жамоалари иштирокида фестивалнинг очилиш маросими, шунингдек, кўрик танлов ва спорт мусобақалари ғолибларини тақдирлаш ҳамда бошқа тадбирлар бўлиб ўтиши режа қилинди. Эътиборлиси, фестивал бўладиган ушбу адирликларда 100 дан зиёд ўтовлар ўрнатилиб, миллий урф-одат ва қадриятларимиз намойиш этилади.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.