Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Озарбайжон маданияти ва адабиёти кунлари тадбирлари Термиз давлат университетида давом этди

Аввал хабар қилганимиздек, Озарбайжон маданияти ва адабиёти кунлари доирасида қардош мамлакат делегацияси вилоятимизда бўлиб, қизиқарли учрашувларни ўтказмоқда Термиз давлат университетида ўтган учрашувда давлатларимиз олий таълим муассасаларининг ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янги босқичда ривожлантириш истиқболлари муҳокама этилди.

Тадбир доирасида меҳмонлар университетда қардош мамлакат миллий маданияти, нафис адабиёти ва бой тарихини ўзида акс эттирган Хуршидбону Нотавон номидаги Озарбайжон маданияти ва адабиёти марказининг очилиш маросимида иштирок этди.

Делегация университетнинг Қатоғон қурбонлари музейида бўлиб, воҳамизнинг жасур, фидойи инсонлари фаолияти, ҳаёти ва мероси акс этган экспонатлар билан танишди.

Профессор-ўқитувчилар ва талабалар иштирокида ташкил этилган тадбирда қардош мамлакат санъаткорлари ижросидаги концерт дастури намойиш этилди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.