Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов ижтимоий тармоқларда ёш тадқиқотчиларнинг муаммолари борлиги ва шу борада учрашув ташкил этишни сўраган ёшларни қабул қилди.

Тадқиқотчилар илмий-тадқиқот институтларида кичик илмий ходимларнинг маошлари камлиги боис қўшимча ишлар билан шуғулланишлари ва шу туфайли илмий тадқиқотларга вақт ажрата олмаётганларидан шикоят қилдилар. Шунингдек, улар уй-жой сотиб олишда қийналаётганларини ҳам айтиб, бу борада ёрдам сўрадилар.

Маошларни кўтариш бўйича амалий ечим сифатида, мурожаатчи-ёшларга вазирлик ходимлари бириктирилиб, қисқа муддатда «Бўлажак олим» дастурига ўз лойиҳаларини тайёрлашга кўмаклашиш ва қисқа муддатда кўриб чиқилиб, молиялаштириш топшириғи берилди. Бунда ҳар бир ёш олим ўз ойлик маошига қўшимча олишлари ва атрофидаги ёшларни ҳам ишга олишлари мумкинлиги тушунтирилди.

Уй-жой учун субсидия учун ҳужжатлар топширишлари мумкинлиги  қайд этилди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.