“Бойсун баҳори” халқаро фольклор фестивалини ўтказилиш юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтади
Эртага, 14 апрель куни Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар, Туризм ва маданий мерос, Маданият ҳамда Спорт бошқармалари ҳамкорлигида матбуот анжумани ўтказилади.
Мавзу: “Бойсун баҳори” халқаро фольклор фестивалини юқори бадиий савияда ўтказиш билан боғлиқ ташкилий ва ижодий ишлар
Иштирок этади: Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосари, ташкилий қўмита аъзоси Жўрабек Тўраев, тегишли бошқармалар бошлиқлари ҳамда ОАВ вакиллари
Саволларни @surxonAOKBbot га жўнатишингиз мумкин. ОАВ ходимлари таклиф этилади.
Матбуот анжуманини вилоят ҳокимлиги матбуот хизматининг You Tube (https://www.youtube.com/channel/UCz2bNPVNIKYVbZgpW8sP89Q/featured) канали орқали тўғридан-тўғри кузатишингиз мумкин.
Манзил: “Матбуот уйи” биноси (Термиз шаҳри, Баркамол авлод кўчаси 30-уй)
Вақти: соат 10:00.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz