Денов туманида субсидия ажратилиши масаласида фуқаролар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди

Сурхондарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Ф.Маманов раҳбарлигида Денов туманида Вазирлар Маҳкамасининг “Уй- жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисида”ги Қарори ижросини юзасидан фуқаролар билан учрашув ўтказилди.

)Унда Денов тумани ҳокими А.Алламурадов, ҳоким ўринбосарлари ҳамда вилоят ва тумандаги тегишли масъуллар иштирок этди.

Учрашувда фуқароларнинг уй-жойга бўлган талабини қондириш мақсадида амалга оширилаётган ишлар, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш масалалари бўйича маълумотлар берилди. 

Учрашувда таъкидланганидек, 2021-2022 йилларда комиссия томонидан кўп қаватли уй-жойлар олиш учун субсидия ажратилиши мақсадга мувофиқ деб топилган 150 дан ортиқ уй-жой учун ҳозирги кунга қадар кредитлар ажратилмагани ва субсидия берилмаган.

Очиқ мулоқот давомида Сурхондарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Ф.Маманов томонидан тегишлилиги бўйича вилоят ва туман банк раҳбарларига фуқароларнинг кўп қаватли уй-жойларни олишда аниқланган муаммоларни қисқа муддатда бартараф этиш бўйича топширилиқлар берилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.