Сурхондарёда “Китобсевар миллат” шиори остида “Китобхонлик ҳафталиги” ўтказилади
2022 йилнинг 18-23 апрель кунлари мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Сурхондарё вилоятида ҳам “Китобсевар миллат” шиори остида “Китобхонлик ҳафталиги” бўлиб ўтади.
Термиз шаҳрида Адиб Собир Термизий номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази, муҳташам Санъат саройи боғи,туманларда ахборот-кутубхона марказлари ва истироҳат боғларида ўтказиладиган маънавий-маърифий тадбирлар барча ёш тоифасидаги китобхонларни қамраб олади.
Сурхондарё вилояти Ахборот ва оммавий коммуникациялар, Халқ таълими, Мактабгача таълим, Маданият бошқармалари, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Маънавият-маърифат маркази вилоят бўлимлари ҳамда бошқа идора ва муассасалар билан ҳамкорликда ўтказилаётган тадбирларда китоб савдо ярмаркалари, китобхонлар ўртасида сўровномалар, совринли викториналар, интеллектуал беллашувлар ташкил этилади.
Китобхонлик ҳафталиги мобайнида нашриётларда сўнгги йилларда чоп этилган янги китобларининг тақдимотлари, ўнлаб таниқли ва ёш ва истеъдодли адиб ва шоирлар билан учрашувлар, ношир ва матбаачилар билан мулоқотлар ўтказилади. Шунингдек, “Ахборот-кутубхона аълочиси” кўкрак нишони ўз эгаларига топширилади, фаол ноширлар ва ижодкорлар тақдирланади.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz