Тўра Боболов: Навбаҳорликлар ҳам яхши яшашга ҳақли 

Тўра Боболов: Навбаҳорликлар ҳам яхши яшашга ҳақли 

Куни кеча Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Термиз тумани “Янги ҳаёт” маҳалласида олти соат давомида 200 нафардан ортиқ фуқаронинг мурожаатларини тинглаганлиги ҳамда мурожаатларнинг аксарияти шу ернинг ўзида ҳал бўлганлиги тўғрисида хабар берган эдик. 

Вилоят ҳокими бугун ҳам эрта тонгдан ушбу маҳаллага ташриф буюриб, Навбаҳор қишлоғи аҳолиси билан учрашди ва фуқароларнинг турмуш шароити билан танишди. 

Ўрганиш жараёнида вилоят ҳокими аҳоли учун муносиб турмуш шароити яратилмагани ҳамда қишлоқнинг ижтимоий инфратузилмаси қониқарсиз аҳволда эканлигини таъкидлаб, бу борада туман ҳокими ва секторлар фаолиятини кескин танқид қилди. Қисқа вақтда электр энергия, оқова ва ичимлик суви тармоқларини тортиш ишлари бошлаб юборилди. 

Вилоят ҳокими қишлоқ ҳудудида жойлашган 30-сонли мактаб ва 1-сонли мактабгача таълим ташкилоти филиалларида бўлиб, у ерда таълим ва тарбия олувчилар учун яратилган шароитларни кўздан кечирди. Бинонинг фойдаланилмай турган қисмини мутахассислар хулосасини олган ҳолда таъмирлаш ва мактаб ҳамда мактабгача таълим ташкилоти қамровини ошириш бўйича масъулларга аниқ кўрсатмалар берди. 

Ўрганиш натижасида аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун туман ҳокими, секторлар, тегишли вилоят корхона ва ташкилотлари раҳбарларига бир ҳафта муддат берди. Белгиланган муддатда амалга оширилмаган топшириқлар учун масъулларнинг жавобгарлиги масаласи кўриб чиқилиши таъкидланди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.