Тўра Боболов Узун туманидаги “Обод юрт” маҳалласида сайёр қабул ўтказди

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовнинг навбатдаги оммавий сайёр қабули воҳа марказидан қарийб 180 км узоқликдаги Узун туманининг “Обод юрт” маҳалласида бўлди.

Сайёр қабулда фуқаролар томонидан ичимлик суви, ички йўллар таъмири, электр ва газ таъминоти, соғлиқни сақлаш, ижтимоий таъминот каби турли масалалар билан боғлиқ 340 та муаммо тингланди. Мурожаатларнинг 24,7 фоизи шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилган бўлса, 14 та ер ажратиш билан боғлиқ мурожаатларга ҳуқуқий тушунтириш берилиб, 242 та муаммо ижроси муддат талаб этгани боис масъулларга қўшимча ўрганиш ўтказиб, ҳал этиш вазифаси юклатилди.

“Обод юрт” маҳалласининг Боғи шамол кўчасида яшовчи фуқароларнинг тупроқ йўлларни тошлаш масаласидаги мурожаати бугуннинг ўзидаёқ ҳал этилди. Кўчанинг 700 метр тупроқ қисмига тош-шағал аралашмаси ётқизилди. 3 та боқувчисини йўқотган оила фарзандларининг контракт тўлови тўлаб бериладиган бўлди.

Қабулда шунингдек, биринчи гуруҳ ногирони бўлган "Чақар" маҳалласида яшовчи 53 ёшли Холмурод Қурбоновага ногиронлик аравачаси берилди, "Янгийўл" маҳалласида яшовчи Баҳром Муқимовнинг иккинчи оёғи учун ҳам эндопротез ўрнатилиши маълум қилинди.

“Инсон қадри ҳар нарсадан устун” шиори остида ўтказилаётган вилоят ҳокими ва сектор раҳбарларининг сайёр қабуллари навбат билан бошқа шаҳар ва туманларда ҳам давом этади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ вилоят ҳокими, туман секторлар ҳамда алоқадор корхона ва ташкилотлар раҳбарлари билан Термиз туманларида оммавий сайёр қабуллар ўтказилганлиги тўғрисида хабар берган эдик.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.