Тўра Боболов “Бойсун баҳори” халқаро фольклор фестивалига тайёргарлик жараёнлари билан танишди
Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида жорий йилнинг 7-8 май кунлари бўлиб ўтадиган “Бойсун баҳори” халқаро фольклор фестивалига қизғин ҳозирлик кўрилмоқда.
Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов халқаро фестивалга кўрилаётган тайёргарлик жараёнлари билан танишиб, масъуллар иштирокида йиғилиш ўтказди.
Айни вақтда фестивал бўладиган Паданг кенгликларида 100 га яқин ўтовлар ўрнатилган бўлиб, вилоят ҳокими ўтовларнинг жойлаштирилиши алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлади. Бунинг учун тажрибали дизайнерларни жалб этиш бўйича масъулларга кўрсатма берди.
Йиғилишда шунингдек, спорт тадбирларининг ташкил этилиши, қатнашувчиларга сифатли транспорт ва овқатланиш хизматларини йўлга қўйиш бўйича тегишли мутасаддиларга топшириқлар берди.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz