Сангардакда соғлиқни сақлаш вазирлигининг сайёр тиббий қабули бўлиб ўтди

Айни кунларда вилоятимизда соғлиғидан шикоят қилаётган юртдошларимиз учун жойларда бепул сифатли тиббий кўрик ташкил этилиб, тиббий ёрдамга муҳтожлик даражаси асосида Тошкент шаҳри, вилоят ва туманда даволаш чоралари кўрилмоқда. Шунингдек, юқори тиббий амалиёт талаб этиладиган мурожаатчиларга шу ернинг ўзида ордер расмийлаштирилмоқда.

Куни кеча Соғлиқни сақлаш вазири Бехзод Мусаевнинг Сариосиё туманининг олис Сангардак қишлоғида бўлиб ўтган сайёр қабулида ҳам айни шу жиҳатларга эътибор қаратилди.  Вазирга Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов ҳамроҳлик қилди.

"Сангардак" оилавий шифокорлик пунктида ташкил этилган чуқурлаштирилган тиббий кўрикда тоғли қишлоқ аҳолисининг 300 нафардан ортиғи қамраб олинди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

3 изоҳ

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.