Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Диққат! Оммавий ахборот воситалари ва блогерлар ўртасида “Заковат” турнири ўтказилади

Масс-медиа фонди ҳамда “Заковат” интеллектуал клуби томонидан 3 май — Жаҳон матбуоти эркинлиги куни ҳамда 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари кунига бағишлаб “Заковат” турнири ташкил этилмоқда.

Турнирда Ўзбекистон Республикасида расман фаолият кўрсатаётган барча оммавий ахборот воситалари жамоаси, шунингдек блогерлардан таркиб топган эркин жамоалар иштирок эта олади.

Турнирнинг умумий соврин жамғармаси 200 миллион сўм! Бунда:

1-ўрин — 100 миллион сўм;

2-ўрин — 60 миллион сўм;

3-ўрин — 30 миллион сўм;

4-ўрин — 10 миллион сўм билан мукофотланади.

 Ҳар бир ОАВ номидан 1 та жамоа иштирок этиши мумкин ва таркибга киритилган иштирокчилар ушбу ОАВда расмий меҳнат шартномаси билан ишлаётган ходим бўлиши шарт (блогерлар учун бундай талаб йўқ).

 Жамоалар таркиби 6 нафар асосий ва 1 нафар захира иштирокчидан иборат бўлади (захира иштирокчи мажбурий эмас). Жамоалар таркибида “Заковат” клубининг профессионал билимдонлари бўлишига рухсат берилмайди.

 Турнирда иштирок этиш учун ОАВлар Низомда кўрсатилган ариза намунасини тўлдирган ҳолда, ОАВ раҳбари ёки бош муҳаррирининг имзоси ҳамда ташкилот муҳри билан биргаликда oav@zakovat.tv электрон почтаси орқали ариза юборишлари лозим. Блогерлар эса www.zakovat.tv/blogerlar манзили орқали ўтиб, махсус анкетани тўлдириб юборишлари лозим.

Аризалар 2022 йилнинг 5 май (шу куни ҳам) кунига қадар қабул қилинади.

 Турнирнинг асосий босқичи “Заковат” интеллектуал ўйини қоидалари асосида, ярим финал ҳамда финал ўйинлари эса брейн-ринг ўйини қоидалари асосида ўтказилади.

Турнирнинг ўтказилиш санаси ва жойи қўшимча маълум қилинади.

 Қўшимча маълумот ва турнир Низоми билан www.zakovat.tv сайтида танишишингиз мумкин.

Барча журналист ва блогерларни интеллектуал турниримизга таклиф этамиз!

 

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.