“Ахборот-кутубхона аълочиси” кўкрак нишони ўз эгаларига топширилди
Ҳокимлик янгиликлари / 2022-04-26
Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосари Жўрабек Тўраев “Ахборот-кутубхона аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланган бир гуруҳ кутубхоначиларга мукофотларни тантанали топширди.
2020 йилда таъсис этилган мазкур кўкрак нишонига сазовор бўлган соҳа фидойиларига базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари қийматидаги бир йўла тўланадиган пул мукофоти ҳам берилади.
Жорий йилда нуфузли кўкрак нишонга Сурхондарёдан қуйидаги тўрт нафар кутубхоначи муносиб кўрилди:
Дилрабо Сатторова – Адиб Собир Термизий номидаги вилоят ахборот кутубхона маркази хизмат раҳбари;
Раъно Ваҳобова – Бойсун тумани АКМ хизмат раҳбари;
Мавлуда Халилова – ТерДУ АРМ етакчи мутахассиси;
Малоҳат Усманова – Денов туманидаги 1-сон касб-ҳунар мактаби кутубхона мутахассиси.
Интерактив хизматлари
Барча хизматлар
>
Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?
Фойдали манзиллар
Боғланиш
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz
Меню
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.