Термиз туманида пишиб етилган ўрик жаҳон бозорида харидоргир

Термиз туманида туркиялик ишбилармонлар билан ҳамкорликда ташкил этилган “Ҳумо агро” хорижий корхонаси 106,3 гектар майдонда боғ яратиб, унинг 58 гектарига Туркия, Италия ва Грециядан келтирилган 18 турдаги эртапишар, ҳосилдор ўрик навларини эккан

Ҳаво иқлимининг ўзига хослиги сабаб мамлакатимизда биринчи бўлиб пишган ушбу ўрик мевалари ҳар куни 10 тоннадан ортиқ миқдорда Россия ва қўшни давлатларга экспорт қилинмоқда, маҳаллий аҳоли истеъмоли учун республикамиз бўйлаб ички бозорларга чиқарилмоқда.

Корхонада 30 та доимий, 300 тагача мавсумий иш ўринлари яратилган бўлиб, жорий мавсумда ўрикзордан 270-300 тонна ҳосил олиш режалаштирилган.

Маълумот учун, 2021 йилнинг январь-июнь ойларида Сурхондарё вилояти хорижий мамлакатларга 8,3 тонна ўрик экспорт қилган.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.