Денов туманининг “Намозгоҳ” маҳалласида янги савдо мажмуаси қурилади
Ҳокимлик янгиликлари / 2022-04-29
Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Халқ депутатлари Денов тумани Кенгашининг навбатдаги сессиясида иштирок этди.
Сессияда туманнинг “Намозгоҳ” маҳалласи ҳудудида замонавий савдо мажмуасини бунёд этиш учун Бош лойиҳачи ва пудратчиларни танлаш, қурилаётган ортиқча савдо дўконларини сотиш ва ундан тушадиган маблағларни янги мажмуа қурилишига йўналтириш, шунингдек, 2022 йилнинг 1-чорагида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш бўйича олиб борилган ишлар таҳлил қилинди.
Сессияда кун тартибидаги масалаларга оид вазифалар хусусида атрофлича фикр юритилди. Депутатлар, сиёсий партиялар гуруҳлари, мутасадди идора ва ташкилотлар вакилларининг таклиф ва мулоҳазалари эшитилди.
Интерактив хизматлари
Барча хизматлар
>
Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?
Фойдали манзиллар
Боғланиш
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz
Меню
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.