Бугун, 5 май куни Термиз шаҳридаги Санъат саройи биносида қиш
Бугун, 5 май куни Термиз шаҳридаги Санъат саройи биносида қишлоқ хўжалиги ва мева-сабзавот маҳсулотлари ҳамда доривор ўсимликларни қайта ишлаш, транспорт, логистика соҳалари учун маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси ўз ишини бошлади.
Ярмарканинг очилиш маросимида Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов, Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари, холдинг компаниялари, шунингдек, ишбилармон доиралари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Ярмаркада 300 дан ортиқ саноат ва ҳудудий корхоналар қатнашмоқда ҳамда тақдим этилган маҳсулотлар ассортименти 500 дан ортиқ товар позициясини ташкил қилади.
Вилоят ҳокими тадбирни очир экан, республикамизда ишлаб чиқарувчилар учун қулай шарт-шароитлар яратиш орқали саноат салоҳиятини ривожлантириш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилаётганини ва бу борада самарали чоралар кўраётганини таъкидлади. Мазкур ярмарка ҳам ана шундай чора-тадбирлардан бири бўлиб, маҳаллий тадбиркорлар ўртасида кооперация алоқаларини мустаҳкамлаш, юқори технологияли ишлаб чиқаришларни кўпайтириш, маҳаллий хомашёни қайта ишлашни чуқурлаштириш, янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва иш ўринлари яратишга қаратилгани қайд этилди.
Ярмаркада асосий эътибор маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш, саноатда кооперация алоқаларини ривожлантириш ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар шу жумладан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субьектлари томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулот турларини ўрганиб чиқиш, келгусида саноат кооперациясини йўлга қўйиш ва иш кўламини кенгайтириш учун буюртмалар портфелини шакллантиришга йўналтирилган.
Тадбирда саноат кооперацияси асосида ўзлаштиришга таклиф этилган импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар, уларга бўлган йиллик эҳтиёж, техник талаб ва кўрсаткичлари бўйича тақдимотлар ўтказиш, шунингдек, маҳаллийлаштириш лойиҳаларини молиялаштириш инструментлари, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни стандартлаштириш ва сертификатлаш билан бирга тадбиркорлик фоалиятини амалга оширишда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига юридик, методик ва маслаҳат хизматларини кўрсатиш бўйича амалий ёрдам бериш кўзда тутилган.
Ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси эртага ҳам давом этади. Тадбирда иштирок этиш учун ишлаб чиқариш корхоналари, кичик ва ўрта бизнес вакиллари ҳамда хусусий тадбиркорлар таклиф қилинади.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz