Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов “Бойсун баҳори” халқаро фольклор фестивали бўлиб ўтадиган ҳудудда бўлиб, нуфузли тадбирни юксак савияда ўтказиш учун кўрилган тайёргарлик ишлари билан танишди.

Айтиш керакки, Паданг кенгликларида бўлиб ўтадиган халқаро фестивалга вилоятда алоҳида тайёргарлик кўрилди. Ҳудуд миллий қадриятларимиз ва байрам шукуҳи акс эттирилган баннерлар, афишалар билан безатилди. Юздан ортиқ ўтов уйлар ўрнатилиб, қўрғонлар барпо этилди. Улар кўп минг йиллик миллий анъана ва қадриятларимиз асосида жиҳозланди.

Ҳудудда санитария-гигиена талабларига жавоб берадиган ошхоналар барпо этиб, миллий таомлар тайёрлаш йўлга қўйилади. Йўлларда кенг кўламдаги таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Узлуксиз электр энергияси ва сув таъминотига алоҳида эътибор қаратилди. Ёритиш мосламалари ўрнатилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.