Йиғилишда электротехника тармоғида изланиш ва ривожлантириш (R&D) бўйича алоҳида дастур амалга оширилади.

Бунда, тармоқ мутасаддилари ва корхоналари йил якунига қадар:

- “Электроаппарат” (муқобил энергетика ва кучланиш ускуналари бўйича изланишлар), “Технопарк” (мураккаб қолиплар), “Артел” (маиший техника янги моделлари), “Узкабель” (янги изоляция материаллари ва кабель) негизида 4 та R&D марказини ташкил этади;

- ушбу марказларга малакали хорижий ва маҳаллий мутахассислар жалб қилинади;

- марказлар учун Инновация жамғармасидан 10 миллиард сўм грантлар ажратилади.

Молия вазирлигига R&D марказларини қўллаб-қувватлаш учун уч йил муддатга:

- мол-мулк ва ер солиқлари бўйича ҳисобланган сумманинг 1 фоизини тўлаш;

- ижтимоий солиқ ставкасини 1 фоиз миқдорида белгилаш бўйича қонун лойиҳасини киритиш топширилди.

Етакчи хорижий компанияларни жалб қилиб, “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси ҳузурида Лойиҳалаш ва инжиниринг марказини ташкил этиш вазифаси қўйилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.