Жарқўрғонда вилоят ҳокими сайёр қабули бўлиб ўтди

Жарқўрғонда вилоят ҳокими сайёр қабули бўлиб ўтди

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов бошчилигида секторлар, бошқарма ва ташкилотлар, Халқ қабулхонаси раҳбарларининг фуқаролар мурожатларини ўрганиш бўйича навбатдаги сайёр қабули Жарқўрғон туманида бўлиб ўтди.

Жарқўрғон туманининг “Нурли диёр” маҳалласидаги текистиль фабрикасида ўтказилган оммавий сайёр қабул давомида 300 га яқин аҳоли мурожаатлари тингланди. 

Фуқаролардан асосан иш билан таъминлаш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уй-жой, йўлларни таъмирлаш, газ, сув ва электр таъминоти, таълим, соғлиқни сақлаш, тижорат банкларига оид ва бошқа масалаларда мурожаатлар келиб тушди.  

Эндиликда сайёр қабулларда шахсий муаммолардан кўра, жамоавий, ижтимоий ҳамда тадбиркорлик билан боғлиқ мурожаатлар сони ортиб бормоқда. Бу, аввало, одамларимизнинг руҳияти ҳамда дунёқараши, ҳаётга, ўз меҳнатининг натижасига муносабати ўзгараётганидан далолатдир.

Шу тариқа Жарқўрғонда ўтказилган қабулда ҳар бир мурожаатчининг масаласи улар иштирокида шу ернинг ўзида кўриб чиқилди, зарур чора-тадбир белгиланди. Зеро, халқнинг дарду ташвиши билан яшаш энг асосий мақсад бўлиб, унинг рўёби юртимиз равнақига, унинг янада гуллаб-яшнашига, фуқароларнинг тинч, осуда, фаровон ҳаёт кечиришларини таъминлашга хизмат қилади.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.