60 дан зиёд тадбиркорнинг муаммолари тингланди

Сурхондарё вилояти ҳокимлигида хусусий сектор вакилларини ўйлантираётган муаммоларни ҳал этиш ҳамда янги истиқболли ғояларини қўллаб-қувватлаш мақсадида навбатдаги “Тадбиркорлар қабули” бўлиб ўтди.

Қабулда вилоят ҳокими Тўра Боболов, Бизнес-омбудсман ўринбосари Жамшид Урунов, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари, тижорат банклари раҳбарлари, тегишли корхона ва ташкилот ҳамда шаҳар, туман ҳокимларининг ўринбосарлари иштирок этди.

Қабулда вилоятимиз шаҳар ва туманларидан 63 нафар тадбиркор ўзини қийнаётган масалалар бўйича мурожаат қилди. Ушбу мурожаатларнинг 11 таси жойида ҳал этилган бўлса, ечими маълум вақт талаб этадиган 52 та масалалар бўйича тегишли мутасаддиларга аниқ вазифалар юклатилди.

1 изоҳ

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.